Янгиликлар /

Бруно Фернандеш – ой футболчиси деб топилди

Мақола нашр қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти ноябрь ойи якунларига кўра, «ойнинг энг яхши футболчиси» номинациясида ғолибни эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш ноябрь ойида тенгсиз деб топилган. Португалиялик яримҳимоячи ўтган ойдаги 4 ўйинда 4та гол ва битта ассистга муаллифлик қилганди.

Брунудан ташқари, соврин учун Бен Чилуэлл («Челси»), Анжело Огбонна («Вест Ҳэм»), Пьер-Эмиль Ҳейбьерг («Тоттенҳэм»), Жеймс Уорд-Проуз («Саутҳемптон») ва Жек Грилиш («Астон Вилла») даъвогарлик қилганди.

Маълумот учун, Премьер-лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи совринига Жозе Моуриньо муносиб топилганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.