Янгиликлар /

«МЮ» Сульшерга ишонишда давом этади

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби Чемпионлар лигасидаги иштирокини тўхтатганига қарамай, жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер клубдаги фаолиятини давом эттиради.

«Қизил иблислар» ЕЧЛ 6-тури доирасида «РБ Лейпциг»га қарши баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳда 3-ўринда қолиб кетишди. Натижада клуб еврокубоклардаги иштирокини Европа лигасида давом эттирадиган бўлди.

Daily Mail’нинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар лигасини тарк этгани клуб раҳбариятининг мураббий борасидаги фикрини ўзгартиргани йўқ. Ҳаттоки Маурисио Почеттинонинг «Олд Траффорд»да ишлашга тайёр эканлигига қарамай, клуб Сульшерга ишонч билдиришда давом этади.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 10-туридан кейин 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги тур учрашувини «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.